Алфонсо Педраса «Вилярреал»ни тарк этмоқда.
Испания клуби 30 ёшли ҳимоячининг ушбу мавсум якунланганидан сўнг жамоани тарк этишини расман эълон қилди.
Педраса «Вилярреал» тизимида 15 йил ўйнади — у 2011 йилда клуб академиясига қўшилганди. Чап қаноҳ ҳимоячси жамоа билан 2020/21 йилги мавсумда Европа Лигаси ғолибига айланди.
Бу мавсумда Педраса Ла Лига доирасида 26 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Педраса 15 йиллик фаолиятдан сўнг «Вилярреал»ни тарк этади
Футбол
20 май, 11:25
Испан клуби 30 ёшли ҳимоячининг жамоадан кетишини маълум қилди.
Foto: Getty Images