Кеча «Пахтакор» U19 жамоаси Ўзбекистон ёшлар чемпионати доирасида «Каттақўрғон»га қарши баҳсда майдонга тушди.
Ушбу беллашувда туркманистонлик Арслан Вепаев «Пахтакор» U19 сафида дебют қилди. Туркманистон U20 миллий жамоаси аъзоси 46-дақиқада захирадан майдонга тушди.
Вепаев баҳс якунига қадар 2 та гол уриб, яна бир голга ассистентлик қилди. Шу тариқа футболчи «Пахтакор» У19 сафидаги илк баҳсидаёқ учта голли ҳаракатга муаллифлик қилди.
