«Пахтакор» Элит Осиё Чемпионлар Лигаси саралаш босқичидаги рақибини билиб олди.
Тошкент клуби мусобақанинг ўтиш ўйинида Иордания чемпиони «Ал Ҳусайн» жамоасига қарши майдонга тушади.
Баҳс 11 август куни Тошкентда бўлиб ўтади.
Мазкур учрашув ғолиби Осиё Элит Чемпионлар Лигасининг асосий босқичига йўлланма олади.
Эслатиб ўтамиз, «Ал Ҳусайн» ўтган мавсум Иордания чемпионатида чемпионликни қўлга киритган эди.
Маълумот учун, «Пахтакор» Ўзбекистон футболидаги энг совриндор клублардан бири бўлиб, ўтган мавсум Суперлигада 2-ўринни эгаллаган эди.