Бугун
27
Ўзбек

Opta «Интер»ни А Серия чемпионлиги учун асосий фаворит деб ҳисобламоқда

Футбол
24 сентябр, 00:05
    2
Миланликларнинг яна Скудетто соҳиби бўлиш эҳтимоли қарийб 45 фоизни ташкил этмоқда.
Opta «Интер»ни А Серия чемпионлиги учун асосий фаворит деб ҳисобламоқда
Фото: Getty Images

Opta суперкомпютери А Сериянинг ушбу мавсумида чемпионликни қўлга киритиш имконияти энг юқори бўлган жамоаларни маълум қилди.

Ҳисоб-китобларга кўра, амалдаги чемпион «Интер»нинг яна Скудетто соҳиби бўлиш эҳтимоли қарийб 45 фоизни ташкил этмоқда. Иккинчи ўринда «Рома» бўлиб, унинг чемпионлик имконияти деярли 22 фоизга баҳоланган.

«Милан»нинг мамлакат чемпионлиги учун имконияти эса атиги 5,46 фоизни ташкил қилмоқда. Шунингдек, Opta миланликларнинг кучли тўртликка кириш имкониятини ҳам юқори баҳоламаган. Бу кўрсаткич бўйича «Милан» бешинчи ўринда бўлиб, ҳатто «Комо» ва «Ювентус»дан ҳам ортда қолмоқда.

Маълумот ўрнида, «Милан» сўнгги бор 2022 йилда Италия чемпиони бўлган. Аввалроқ Opta статистик портали Англия Премиер-Лигаси чемпионлигига даъвогарларнинг имкониятлари фоизини янгилагани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Италия А серияси Италия А серияси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

2 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар