«Марсел» ҳужумчиси Пер-Эмерик Обамеянг жамоада қолиши мумкин. Бу ҳақда журналист Марк Машенуа хабар берди.
Манбага кўра, жамоанинг янги бош мураббийи Бруно Женезио габонлик 37 ёшли футболчига умид боғламоқда.
Яқин вақт ичида клуб раҳбарияти билан ўйинчининг келажаги борасида музокаралар бўлиб ўтади.
Қайд этилишича, унга Туркия ва МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда ва таклиф юборишга тайёр.
Ўтган мавсумда Обамеянг барча турнирларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та голт урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди. «Марсел» эса мавсумни 5-ўринда якунлади.