Бугун
14
Ўзбек

Нойер Германия кубоги финалини ўтказиб юборади

Футбол
22 май, 06:00
Мануэл жаҳон чемпионати олдидан соғлиғини хавф остида қолдиришни истамайди.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Нойер Германия кубоги финалини ўтказиб юборади
Фото: Getty Images

«Бавария» дарвозабони Мануэл Нойер Германия кубоги финали доирасидаги «Штутгарт»га қарши ўйинда жамоасига ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг хабар берди.

Маълум қилинишича, 40 ёшли дарвозабон мушаклардаги жароҳати туфайли келаси баҳсни ўтказиб юборади. «Бавария»нинг асосий таркибида эса Йонас Урбиг майдонга тушади.

Нойернинг тикланиш жараёни жуда яхши кетяпти. Шунга қарамай, посбон жаҳон чемпионати олдидан соғлиғини хавф остида қолдиришни истамайди.

Аввалроқ 2024 йил август ойида миллий жамоадаги фаолиятини якунлаган Мануэл яна Германиянинг кенгайтирилган таркибига қайтгани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Германия Германия
  • Бавария Бавария
Бугунги янгиликлар