«Насаф» клуби Франциянинг «Марсел» клуби ривожланиш, халқаро ва стратегик ташаббуслар бўйича директори Жанлука Сантанеллони қабул қилди.
Ташриф давомида меҳмон «Насаф»нинг инфратузилмаси, жумладан, академия, қизлар академияси ва асосий жамоа машғулот базаси билан танишди. Шунингдек, клуб раҳбарияти билан ёшлар футболини ривожлантириш, футбол методикаси ва халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Foto: Nasaf
Учрашув якунида томонлар келгусидаги ҳамкорлик қадамлари бўйича келишиб олди.
Шундан сўнг Сантанелло Қаршидаги «Марказий» стадионида ОФК Чемпионлар лигаси 2 доирасида «Насаф» ва Баҳрайннинг «Ал Халидия» клублари ўртасида ўтказилган баҳсни томоша қилди.
«Насаф» клуби «Марсел» вакилига билдирилган қизиқиш ва самарали мулоқот учун миннатдорлик билдирди.


Foto: Nasaf