Бугун
66
Ўзбек

«МЮ» мухлислари Аморимни қайтаришни талаб қилмоқда

Футбол
23 сентябр, 03:30
    39
Манчестерлик мухлислар орасида бош мураббий Майкл Кэррик фаолиятидан норозилик кучайиб бормоқда.
«МЮ» мухлислари Аморимни қайтаришни талаб қилмоқда
Foto: Getty Images

Клуб мухлислари Кэррик жамоага барқарор ўйин услубини сингдира олмаётганини таъкидламоқда. Қайд этилишича, инглиз мутахассиси ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида эришилган натижаларга қарамай, жамоа ўйинини керакли даражага олиб чиқа олмаган.

Шу сабабли мухлислар собиқ бош мураббий Рубен Аморимни соғина бошлаган. Ижтимоий тармоқларда португалиялик мутахассисни «Манчестер Юнайтед»га қайтаришни талаб қилувчи хештег ҳам оммалашган. Derbyderbyderby.it маълумотига кўра, ушбу хештег 125 минг мартадан ортиқ ишлатилган.

Аморим «Манчестер Юнайтед»ни 2024 йил кузидан 2026 йил январигача бошқарган. Португалиялик мутахассис ҳозирда Италиянинг «Милан» клубида фаолият олиб бормоқда.

Маълумот учун, Майкл Кэррик «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи сифатида жамоани ушбу мавсумда Англия Премер-лигасида бошқармоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Милан Милан
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

39 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар