Live
1
Ўзбек

«МЮ» Фернандеш билан музокараларни вақтинча тўхтатди

Футбол
5 июн, 01:18
Брунунинг «қизил иблислар» билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
«МЮ» Фернандеш билан музокараларни вақтинча тўхтатди
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» клуби яримҳимоячи Бруну Фернандеш билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни кейинга қолдиришга қарор қилди.

Mirror нашри хабар беришича, манкунианликлар португалиялик 32 ёшли футболчи билан шартномани узайтиришдан манфаатдор. Фернандеш бўйича клубда ҳеч қандай иккиланиш йўқ.

Қайд этилишича, музокаралар йил якунига қадар қайта тикланади. Келишув расман узайтирилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Брунунинг «Манчестер Юнайтед» билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. У 2020 йилдан бери инглиз клубида тўп тепиб келмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
Бугунги янгиликлар