Бугун
4
Ўзбек

Мусиала Бундеслигада тарихий рекорд ўрнатди

Футбол
22 феврал, 01:00
Яримҳимоячи бу натижага 22 ёш 360 кунлигида эришди.
Мусиала Бундеслигада тарихий рекорд ўрнатди
Фото: Sky Sports

22 ёшли «Бавария» яримҳимоячиси Жамол Мусиала Бундеслигада тарихий рекорд ўрнатди. Бу ҳақда Opta статистик портали хабар берди.

Германия чемпионати 23-тур доирасидаги «Айнтрахт»га қарши баҳс Мусиала учун ушбу мусобақадаги 100-ғалабага айланди. Яримҳимоячи бу натижага 22 ёш 360 кунлигида эришди.

Беллашув 3:2 ҳисобида «Бавария» фойдасига ҳал бўлди. Ҳарри Кейн дубл муаллифи бўлди, яна бир голни эса Александар Павлович киритди.

Маълумот ўрнида, Мусиала фаолияти бошидан бери фақат «Бавария» сафида ўйнаб келмоқда. Ушбу мавсумда яримҳимоячи Бундеслигада 6 та ўйинда иштирок этиб, 2 та ассист қайд этди.

Бугунги янгиликлар