Бугун
4
Ўзбек

Бундеслига. «Бавария» «Айнтрахт»ни мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади ва бошқа натижалар

Футбол
21 феврал, 11:30
23-тур беллашувлари давом эттирилди.
Бундеслига. «Бавария» «Айнтрахт»ни мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади ва бошқа натижалар
Foto: Getty Images

Германия Бундеслигаси 23-тури доирасида бир қатор ўйинлар ниҳоясига етди. «Бавария» (1) ўз майдонида «Айнтрахт»ни (7) қабул қилди. Учрашув Мюнхендаги «Арена Мюнхен» стадионида бўлиб ўтди. Мезбонлар минимал фарқдаги устунлик билан ғалабага эришди – 3:2.

Ушбу натижадан сўнг «Бавария» 60 очко билан турнир жадвалида пешқадамликни мустаҳкамлади. «Айнтрахт» эса 31 очко билан 7-поғонада қолди.

Шунингдек, параллел кечган баҳсларда ҳам қатор натижалар қайд этилди. «Юнион Берлин» (9) ўз майдонида «Байер»дан (6) устун келган бўлса, «Аугсбург» (10) сўнгги дақиқаларда «Волфсбург»дан (15) уч очкони тортиб олди. «Кёлн» (12) «Ҳоффенҳайм» (3) жамоалари эса жанговар дурангга имзо чекди.

Бундеслига. 23-тур
Бавария – Айнтрахт 3:2
Голлар: Павлович 16, Кейн 20, 68 – Буркарт 76, Калимуэндо 86

Бавария: Урбиг, Станисич, Упамекано, Мин-Же, Девис (Ито, 50), Киммих, Павлович (Бишов, 77), Муcиала (Гнабри, 77), Олисе, Диас, Кейн.

Юнион Берлин – Байер 1:0
Гол: Ҳедира 28

Кёлн – Ҳоффенҳайм 2:2
Голлар: Аче 15, Эл Мала 63 – Кабак 45, Крамарич 60

Волфсбург – Аугсбург 2:3
Голлар: Герҳарт 41, Шиогай 70 – Рибейро 59, Грегоритш 87, Элвис 90+3

Бугунги янгиликлар