Мадриднинг «Реал» клубини бошқариши кутилаётган Жозе Моуринио яримҳимоячи Эдуардо Камавингага ўринбосар топди.
Сўнгги кунларда тарқалган хабарларга кўра, португалиялик мутахассис франциялик футболчини ўз лойиҳасида кўрмаяпти.
Журналист Латиго Серрано маълумотига кўра, Моуринионинг асосий номзоди — «Вулверҳэмптон» футболчиси Жоао Гомес.
Бразилиялик яримҳимоячига аввалроқ «Атлетико», «Манчестер Юнайтед», «Челси» ва «Ливерпул» клублари ҳам қизиқиш билдиргани айтилганди.
Тransfermarkt портали 25 ёшли футболчини 35 миллион еврога баҳоламоқда.
Жоао Гомес ушбу мавсум «бўрилар» сафида 41 та баҳсда майдонга тушиб, 1 та гол ва 3 та ассист қайд этди.