Бугун
22
Ўзбек

Моуринио фаолиятидаги қабул қилган энг қийин қарорни айтди

Футбол
9 май, 18:12
Мураббий Милан клуби билан икки бор А Серияда ғолиб чиққан.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Моуринио фаолиятидаги қабул қилган энг қийин қарорни айтди
Фото: Getty Images

«Бенфика» бош мураббийи Жозе Моуринио мураббийлик фаолияти давомидаги энг қийин қарοри ҳақидаги саволга жавоб берди.

— Мураббий сифатида қабул қилган энг қийин қарорингиз қайси?

— «Интер»дан кетиш.

— Бугун ҳам шу қарорни қабул қилган бўлармидингиз?

— Ҳа, чунки мен ўшанда «Интер» билан ўша мавсумнинг ўзида Скудетто ва Италия кубогини қўлга киритиб, кетидан Чемпионлар Лигасида ҳам зафар қучган эдим. Тан олиш керак, жуда қийин бўлган, аммо кейин Мадриднинг «Реал» клубига ўтганман — дея Моуринионинг сўзларини келтиради La Gazzetta dello Sport.

Маълумот учун, Моуринио бошқарувида «Интер» жамоаси икки бор Италия А Сериясида ғолиб чиққан. Шунингдек, Чемпионлар Лигаси, Италия Кубоги ва Суперкубокда ғалаба қозонган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Интер М Интер М
Бугунги янгиликлар