«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Тиани Рейндерс яна «Милан»га қайтиши мумкин. Бу ҳақда Milan Post нашри хабар тарқатди.
Манбага кўра, «россонери» раҳбарияти нидерландиялик футболчининг ёзги трансфер ойнасидаги вазияти бўйича доимий равишда хабардор қилиниб туришини сўраган. Агар «Манчестер Сити» уни сотишга қарор қилса, Италия клуби Рейндерсни қайтадан ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилади.
Тиани 2025 йил ёзида «Милан»дан «шаҳарликлар»га 54 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг инглиз клуби билан шартномаси 2030 йил 30 июнга қадар амал қилади.
Ўтган мавсумда у барча турнирларда 47 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилди. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.