«Милан» «Рома» ҳужумчиси Артём Довбикни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport портали хабар берди.
Украиналик форвард «россонери»нинг ҳужум чизиғини кучайтириш учун эҳтимолий номзодлар рўйхатига киритилган. Миланликлар футболчининг ўйин услубини юқори баҳолайди. Шу билан бирга, Рим жамоаси ҳам Довбикни сотишга қарши эмас, аммо ҳозирча эҳтимолий трансфер бўйича музокаралар олиб борилмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Артём 2024 йил ёзида «Жирона»дан «Рома»га келиб қўшилган. Ўша пайтда римликлар ҳужумчининг трансфери учун 30,5 миллион евро сарфлаганди.
Аввалроқ «Эвертон» Довбик билан музокараларни бошлагани маълум қилинганди.