Live
3
Ўзбек

«Эвертон» Довбик билан музокараларни бошлади

Футбол
13 август, 08:35
Ҳужумчи тахминан 40 миллион евро баҳоланмоқда.
«Эвертон» Довбик билан музокараларни бошлади
Фото: Getty Images

«Рома» ҳужумчиси Артём Довбик фаолиятини Англия чемпионатида давом эттириши мумкин.

The Athletic хабарига кўра, «ирислар» украиналик 28 ёшли футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Томонлар музокараларни бошлаган.

Қайд этилишича, «Эвертон» Довбик трансфери учун 40 миллион евро тўлашга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, у 2024 йил ёзида «Жирона»дан «Рома»га келиб қўшилган. Рим клуби Артёмнинг трансфери учун 30,5 миллион евро сарфлаганди.

Ўтган мавсум Довбик А Серияда 32 та ўйин ўтказиб, 12 та гол уришга муваффақ бўлган.

Аввалроқ Артём «Милан»га ўтиши мумкинлиги хабар қилинганди.

Бугунги янгиликлар