Live
3
Ўзбек

Довбик «Милан»га ўтиши мумкин

Футбол
31 июл, 06:35
Ҳужумчи тахминан 40 миллион евро баҳоланмоқда.
Довбик «Милан»га ўтиши мумкин
Фото: Tribuna.com

«Рома» ҳужумчиси Артём Довбик «Милан»га ўтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Маттео Моретто хабар берди.

Украиналик футболчининг хизматлари миланликларга воситачилар орқали таклиф этилган. Агар яхши таклиф тушса, «Рома» Артём билан хайрлашишга тайёр. Ҳужумчи тахминан 40 миллион евро баҳоланмоқда.

Қайд этиш лозим, Довбик ўтган мавсум А Серияда 32 та ўйин ўтказиб, 12 та гол уришга муваффақ бўлган. Бу жамоа футболчилари ичидаги энг юқори натижа ҳисобланади.

Аввалроқ украиналик форвардга ҳозирда бир нечта АПЛ клублари жиддий қизиқиш билдираётгани маълум қилинганди.

Бугунги янгиликлар