Live
3
Ўзбек

Макгрегор жарроҳлик амалиётидан сўнг тўлиқ машғулотларга қайтди

MMA
24 ноябр, 04:25
Конорнинг октагонга қайтиш санаси ҳозирча маълум эмас.
Макгрегор жарроҳлик амалиётидан сўнг тўлиқ машғулотларга қайтди
Фото: FloCombat

Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор тиззасида ўтказилган жарроҳлик амалиётидан сўнг тўлиқ машғулотларга киришганини маълум қилди.

Ирландиялик жангчи жисмоний ҳолатини тиклаш ва навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига тайёргарлик кўришни бошлади.

«Мак қайтмоқда! Спорт залида тўлиқ машғулотлар бошланди. Оёқлар учун куч машқлари, оғирлик кўтариш, тиззага тушадиган юкламани босқичма-босқич ошириш ва жисмоний кучни тиклаш устида ишлаяпман.

Тиззам юкламаларга тайёр, кучим қайтяпти, танам эса тўлиқ қувват билан ишламоқда. Ўқув-машғулот йиғинига тайёргарлик кўряпман», — деб ёзди Макгрегор ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, ирландиялик жангчи шу йилнинг 12 июл куни Макс Ҳоллоуэйга қарши кечган жангда тиззасидан жароҳат олган ва шундан сўнг жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган эди.

Макгрегорнинг октагонга қайтиш санаси ҳозирча маълум эмас.

Бугунги янгиликлар