«Челси» вақтинчалик бош мураббийи Калум Макфарлейн Англия кубоги яримфиналида «Лидс» устидан қозонилган 1:0 ҳисобидаги ғалабага изоҳ берди.
«Бу жуда қийин ўйин бўлди. Биз «Лидс» қандай ўйнашини биламиз — улар ўз услубида жуда кучли. Улар учун бу жуда муҳим баҳс эди, финалга чиқишни хоҳлашди.
Биринчи бўлимда ўйинни назорат қилдик, кейин эса рақиб схемани ўзгартириб, ўйинни ўзгартирди. Биз мослашишга мажбур бўлдик, босимни енгиб ўтишимизга тўғри келди», — деди Макфарлейн клуб матбуот хизматига.
Мураббий, айниқса, футболчиларнинг руҳий ҳолатини юқори баҳолади.
«Энг ёққан жиҳат — бу футболчиларнинг характери. Улар бу ўйинни ютиш учун қанчалик тайёр эканини ва клуб учун қанчалик муҳимлигини кўрсатди», — дея қўшимча қилди у.