Live
3
Ўзбек

Луиш Нани профессионал футболчилик фаолиятини якунлади

Футбол
5 ноябр, 01:40
    7
39 ёшли футболчининг сўнгги жамоаси Қозоғистоннинг «Актобе» клуби бўлди.
Луиш Нани профессионал футболчилик фаолиятини якунлади
Фото: Getty Images

Қозоғистоннинг «Актобе» клубида тўп тепган португалиялик футболчи Луиш Нани 39 ёшида профессионал фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

Бу ҳақда KazFootball.kz нашри клуб матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда. Шу тариқа, тажрибали футболчи «Актобе» сафини ҳам тарк этди.

Нани Қозоғистон клубидаги учрашувларнинг 43 фоизида асосий таркибда майдонга тушган. Унинг умумий ўйин вақти эса мавжуд дақиқаларнинг 47 фоизини ташкил этган.

Португалиялик футболчи Қозоғистон кубогида иккита учрашув ўтказиб, иккита гол ҳам урган. Умуман олганда, Нани «Акобе» сафида барча мусобақалар доирасида 26 та ўйинда иштирок этди. Ушбу баҳсларда 3 та гол уриб, 5 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, Нани фаолияти давомида «Манчестер Юнайтед» ва Португалия миллий жамоасидаги ўйинлари билан танилган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Актобе Актобе
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

7 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар