Адриен Томассон «Ренн» билан шартнома имзолади.
32 ёшли яримҳимоячи «Ланс»ни эркин агент сифатида тарк этди ва янги жамоаси билан 3 йиллик битим тузди.
2025/26 йилги мавсумда франциялик футболчи «Ланс»нинг энг яхши ассистенти бўлди. У Лига 1да 32 та ўйинда 9 та голли узатмани амалга оширди.
Томассон фаолияти давомида «Нант» ва «Страсбург» клубларила ҳам тўп тепган.
«Ланс»нинг энг яхши ассистенти «Ренн»га ўтди
Футбол
29 май, 00:10
Томассон Лига 1даги жамоасини ўзгартирди.
Foto: Rennais