Live
1
Ўзбек

Италяно «Наполи» бош мураббийи бўлиши мумкин

Футбол
16 апрел, 03:45
Неапол клуби мутахассиснинг фаолиятини бир неча йилдан буён кузатиб келмоқда.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Италяно «Наполи» бош мураббийи бўлиши мумкин
Фото: Getty Images

«Болоня» бош мураббийи Винченцо Италяно «Наполи» бош мураббийи бўлиши мумкин. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар берди.

Неапол клуби 48 ёшли мутахассиснинг фаолиятини бир неча йилдан буён кузатиб келмоқда. Шунингдек, «Борнмут» ва «Милан» каби бошқа жамоалар ҳам Италяного қизиқиш билдирмоқда. Унинг «Болоня» билан шартномаси 2027 йил ёзига қадар амал қилади.

Маълумот ўрнида, Винченцо 2024 йилда «Болоня»ни бошқаришни бошлаган. Ўтган мавсумда у жамоа билан Италия кубогини қўлга киритган.

Аввалроқ «Наполи» Конте ўрнига Марескани олиб келмоқчи экани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Наполи Наполи
  • Болонья Болонья
Бугунги янгиликлар