Live
3
Ўзбек

Ираолага янги даъвогар пайдо бўлди

Футбол
17 май, 14:09
«Байер» испаниялик мутахассис учун «Кристал Пэлас» билан рақобатлашади.
Ираолага янги даъвогар пайдо бўлди
Foto: Getty Images

«Борнмут» бош мураббийи Андони Ираола Германияга йўл олиши мумкин.

talkSPORT хабарига кўра, испаниялик мутахассис хизматларига Леверкузеннинг «Байер» клуби қизиқиш билдирмоқда.

Бироқ немис клубига мураббий учун «Кристал Пэлас» билан курашишга тўғри келади. Аввалроқ лондонликлар Ираола билан шартнома имзолашга яқин экани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Қайд этилишича, 42 ёшли мутахассис «Борнмут»ни 2023 йил ёзидан буён бошқариб келмоқда. Айни пайтда клуб Англия Премер-лигаси жадвалида 55 очко билан олтинчи ўринда бормоқда. Бу натижа жамоага Европа лигаси йўлланмасини тақдим этиши мумкин.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Байер Байер
  • Кристал Пэлас Кристал Пэлас
  • Борнмут Борнмут
Бугунги янгиликлар