Франциялик ҳужумчи Жан-Филипп Матета «Кристал Пэлас»дан янги шартнома бўйича таклиф олди. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар берди.
Манбага кўра, Лондон клуби 29 ёшли форвард билан ҳамкорликни 2030 йилга қадар узайтиришни режалаштирмоқда. Футболчининг амалдаги шартномаси эса келаси йилнинг июн ойида ўз якунига етади.
Аввалроқ Матетага «Манчестер Юнайтед», «Ювентус», «Милан» ва бошқа бир қатор Европа клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, Матета 2021 йилдан буён «бургутлар» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ўтган мавсумда футболчи барча турнирлар доирасида 50 та учрашувда майдонга тушиб, 16 та гол урди ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.