FIFА президенти Жанни Инфантино жаҳон чемпионати чипталари нархи бўйича баҳсларга муносабат билдирди.
«Нимани кутгандингиз? Бу — АҚШ. Бу ерда оддий профессионал ўйинларни томоша қилиш ҳам 300 доллар туради. Биз эса жаҳон чемпионати финали ҳақида гапиряпмиз. Бундай чипталар сотувга қўйилгани уларнинг албатта сотилишини англатмайди. Аммо агар кимдир 2 миллион долларлик чипта сотиб олса, мен шахсан унга ҳот-дог ва кола олиб бораман, энг унутилмас таассурот бўлиши учун», — деди Инфантино.
Маълумот учун, жаҳон чемпионати 11 июн куни старт олади.