Live
4
Ўзбек

Инфантино FIFA ҳисоботида кўрсатилмаган қўшимча тўловлар олган бўлиши мумкин

Футбол
12 октябр, 23:05
    9
Тўловларни АҚШда 2026 йилги жаҳон чемпионатини ташкил этиш учун тузилган компания амалга оширган.
Инфантино FIFA ҳисоботида кўрсатилмаган қўшимча тўловлар олган бўлиши мумкин
Фото: Getty Images

FIFA президенти Жанни Инфантино 2024 йилда расман эълон қилинган маошидан ташқари 1,76 миллион доллар олган бўлиши мумкин. Бу ҳақда The Times хабар берди.

Маълум қилинишича, тўловларни АҚШда 2026 йилги жаҳон чемпионатини ташкил этиш учун тузилган FWC2026 US Inc. компанияси амалга оширган. Унинг солиқ декларациясида ушбу сумма қайд этилган, аммо FIFA ҳисоботида акс этмаган.

Федерациянинг йиллик ҳисоботида Инфантино 2024 йилда 4,274 миллион Швейцария франки олгани кўрсатилган. Қўшимча маблағнинг 626 минг доллардан ортиғи Майамидаги вилла ижарасига ажратилган бўлиши мумкин.

FIFA бу маълумотни тасдиқламаган ва тўловлар ҳисоботга нега киритилмаганини изоҳламаган. Манбаларга кўра, 2025 ва 2026 йилларда ҳам шунга тенг ёки кўпроқ маблағ тўланган бўлиши мумкин.

Қайд этиш лозим, FIFA 2016 йилдан президент ва бош котиб маошини ҳар йили эълон қилиш мажбуриятини олган. Аввалроқ Инфантинонинг Ўзбекистонга келгани маълум қилинганди.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

9 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар