Бугун
5
Ўзбек

Илҳом Мўминжонов: «Майдон ёки бошқа бирорта факторни баҳона қилмоқчи эмасман»

Футбол
5 май, 17:16
Бекобод клуби Нукусда ютиб қўйди.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Илҳом Мўминжонов: «Майдон ёки бошқа бирорта факторни баҳона қилмоқчи эмасман»
Фото: Металлург ПФК

Пролига 7-тури доирасида ҚМУ «Жайҳун» - «Металлург» учрашуви бўлиб ўтди. Ўйиндан кейин меҳмонлар бош мураббийи журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

«Рақибни ғалаба билан табриклайман. Бугун «Жайҳун» ғалабага ҳақли ўйин намойиш этди. Бизнинг ўйинимиз эса чиқмади. 11 метрлик зарбани ҳам голга айлантира олмадик. Жамоамиз тажрибали футболчилардан иборат, урилмаган пеналти қаттиқ таъсир қилди шекилли, руҳан бўшашиб қолдик. Кейин хатоларга йўл қўйдик, айнан улар сабабли гол ўтказиб юбордик.

Футболни алдаб бўлмайди. Рақибда хоҳиш жуда юқори даражада эди. Шу сабабли майдонни ёки бошқа бирорта факторни баҳона қилмоқчи эмасман.

Пролигада мана шундай баҳсларни ютиб Суперлигага чиқиш керак. Вазиятлар бўлди, лекин тўп дарвозага киришни хоҳламади. Бугун бизнинг кун эмас экан.

Уйга қайтгач, ўйинни яхшилаб таҳлил қиламиз. Олдинда бизни кубок баҳслари кутиб турибди», — дея Мўминжоновнинг сўзларидан келтиради «Металлург» матбуот хизмати.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Металлург Металлург
Бугунги янгиликлар