Бугун
10
Ўзбек

Ихтиёр Тошпўлатов: «Гуруҳдан чиқишни мақсад қилгандик. Бунга якунда эришдик»

Футбол
26 май, 15:46
«Гулистон» сардори «Бухоро»га қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Ихтиёр Тошпўлатов: «Гуруҳдан чиқишни мақсад қилгандик. Бунга якунда эришдик»
Фото: Гулистон ПФК
26.05.2026 FT Ўзбекистон Кубоги Gulistan Gulistan 4 : 1 Бухоро Бухоро

Ўзбекистон кубоги 3-туридан ўрин олган «Гулистон» - «Бухоро» (4:1) ўйинидан сўнг мезбонлар сардори Ихтиёр Тошпўлатов ўз фикрларини билдирди.

«Бу ғалаба билан бутун сирдарёлик футбол ишқибозларини табриклайман. Ўйиндан олдин ўз олдимизга юқори мақсадларни қўйгандик. Гуруҳдан кейинги босқичга чиқишни асосий вазифа қилгандик.

Мана кўриб турибсизларки, ўша қўйилган мақсад ва вазифаларга эришдик. Бутун жамоа бўлиб ҳаракат қилдик. Бу ерда футболчи, мураббийлар ва жамоамиз тизимизда ишлаётган инсонларнинг ҳиссаси бор. Бир жамоа бўлиб ҳаракат қиляпмиз. Бу эса муваффақиятимизга бош омил бўлди», - дея Тошпўлатовнинг сўзларидан келтиради Tribuna.uz мухбири.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Gulistan Gulistan
  • Бухоро Бухоро
  • Ўзбекистон Кубоги Ўзбекистон Кубоги
Бугунги янгиликлар