Бугун
10
Ўзбек

Аббос Эргашев: «Рақибга мос тактика ишлаб чиққан эдик. Бу режалар ҳаммаси ўхшади»

Футбол
26 май, 15:26
«Гулистон» бош мураббийи «Бухоро»га қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Аббос Эргашев: «Рақибга мос тактика ишлаб чиққан эдик. Бу режалар ҳаммаси ўхшади»
Фото: Гулистон ПФК
26.05.2026 FT Ўзбекистон Кубоги Gulistan Gulistan 4 : 1 Бухоро Бухоро

Ўзбекистон кубоги 3-туридан ўрин олган «Гулистон» - «Бухоро» (4:1) ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Аббос Эргашев ўз фикрларини билдирди.

«Сирдарёлик барча мухлисларни табриклайман. Клуб раҳбарлари, вилоятдаги футболга алоқадар инсонларни ғалаба билан қутлайман. Ўйинга келсак, рақибга мос тактика ишлаб чиққан эдик. Ўйлайманки, бу режалар ҳаммаси ўхшади. Рақиб Суперлига жамоаси бўлгани сабабали таркиб тўлиқ кучли эди. Биз қарши ҳужум тактикасини танлаб учрашувда ғалаба қозондик.

Рақиб жамоанинг мағлубиятига нима сабаб бўлганини айта олмайман. Билганим шуки, биз ғалаба қозонишни жуда истагандик. Бунга эришиш учун охиригача ҳаракат қилдик ва якунда мақсадга эришдик», — дея Эргашевнинг сўзларидан келтиради Tribuna.uz мухбири.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Gulistan Gulistan
  • Бухоро Бухоро
  • Ўзбекистон Кубоги Ўзбекистон Кубоги
Бугунги янгиликлар