Бугун
10
Ўзбек

Александр Хомяков: «Гулистон» ғалаба қозонишни истади ва бунга эришди»

Футбол
26 май, 15:16
«Бухоро» устози жамоасининг йирик ҳисобдаги мағлубиятига баҳо берди.
Александр Хомяков: «Гулистон» ғалаба қозонишни истади ва бунга эришди»
Фото: Бухоро ПФК
26.05.2026 FT Ўзбекистон Кубоги Gulistan Gulistan 4 : 1 Бухоро Бухоро

Ўзбекистон кубоги 3-туридан ўрин олган «Гулистон» - «Бухоро» (4:1) ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков ўз фикрларини билдирди.

«Бу ўйин ҳақида қандай фикр билдиришим мумкин? «Гулистон» жамоасини муносиб ғалаба ва кейинги босқичга чиққанлиги билан табриклайман. Рақиб ғалаба қозонишни хоҳлашди ва бунга эришди.

«Гулистон» футболни либослардаги фамилялар ўйнамаслигини амалда исботлади. Ҳар бир ўйинда ўзини кўрсатиш қандай бўлишини кўрсатиб қўйишди. Очиғи, уларнинг кўрсатган ўйинидан фахрландим. Уларга кейинги босқичга омад тилайман», — дея Хомяковнинг сўзларидан келтиради Tribuna.uz мухбири.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Gulistan Gulistan
  • Бухоро Бухоро
  • Ўзбекистон Кубоги Ўзбекистон Кубоги
Бугунги янгиликлар