Live
2
Ўзбек

Хаби Алонсо «Челси»нинг яқин келажакдаги энг муҳим футболчиси ким бўлишини айтди

Футбол
5 сентябр, 13:46
    5+
«Аристократлар» устози Морган Рожерс трансферига алоҳида урғу берди.
Хаби Алонсо «Челси»нинг яқин келажакдаги энг муҳим футболчиси ким бўлишини айтди
Фото: Gettyimages

Лондоннинг «Челси» клуби бош мураббийи Хаби Алонсо «Астон Вилла»дан жамоа таркибига Морган Рожерснинг келиб қўшилиши ҳақида фикр билдирди.

«Таркибни шакллантиришда муҳим қарорлар қабул қилишга тўғри келади ва Морган, албатта, улардан бири эди. Бундай даражадаги футболчини ҳозир учун ҳам, келажакни кўзлаб ҳам — сафимизга қўшиб олиш биз учун жуда муҳим эди. У яқин 6-7 йил ичида жамоанинг асосий ўйинчиси бўлади. Ҳозирнинг ўзидаёқ у клубга катта таъсир кўрсатмоқда», — дея Алонсо сўзларидан иқтибос келтирди ВВС.

Футболчи «Астон Вилла»дан лондонликлар таркибига кўчиб ўтиши ҳақида расмий маълумот 21 июл куни эълон қилинди.

Transfermarkt портали бу «Челси» тарихидаги энг қиммат харид эканлигини маълум қилганди. Бундан аввалги рекорд Энцо Фернандесга тегишли эди (121 млн. евро).

Маълумот учун, АПЛ янги мавсумида Рожерс 2 та ўйинда 1 та гол урди ва 1 та голли узатма етказиб бериб улгурди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар