Бугун
6
Ўзбек

Гвардиола Бундеслигада энг самарали мураббийлар рейтингида етакчи

Футбол
5 май, 10:25
Испаниялик мутахассис рекорд кўрсаткич қайд этган.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Гвардиола Бундеслигада энг самарали мураббийлар рейтингида етакчи
Foto: Getty Images

«Бавария» собиқ бош мураббийи Хосеп Гвардиола Бундеслигада бир ўйинга тўғри келадиган очколар сони бўйича энг юқори натижага эга мураббийга айланди. Бу ҳақда Тransfermarkt статистик портали маълум қилди.

Ҳисоб-китобларга кўра, Гвардиола бошқарувидаги «Бавария» ўртача ҳар ўйинда 2,52 очко жамғарган. Рейтингда кейинги ўринларни яна мюнхенликлар мураббийлари эгаллаган — Венсан Компани (2,38) ва Ҳанс-Дитер Флик (2,37).

Шунингдек, кучли ўнликдан қуйидаги мутахассислар жой олган:

Хаби Алонсо («Байер») — 2,33

Оттмар Ҳиттсфелд («Бавария», «Боруссия» Дортмунд) — 2,08

Эдин Терзич («Боруссия» Дортмунд) — 2,06

Луи ван Гал («Бавария») — 2,05

Удо Латтек («Бавария», «Боруссия» Мёнхенгладбах, «Боруссия» Дортмунд) — 2,02

Юлиан Нагелсманн («Ҳоффенҳайм», «РБ Лейпциг», «Бавария») — 2,01

Эрнст Ҳаппел («Ҳамбург») — 2,01

Маълумот учун, Гвардиола «Бавария»ни 2013–2016 йиллар оралиғида бошқарган ва шу даврда 7 та соврин қўлга киритган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
  • Бундеслига Германия Бундеслига Германия
Бугунги янгиликлар