Англия миллий жамоасининг навбатдаги бош мураббийи ким бўлиши борасида маҳаллий мутахассислар ўз номзодларини тавсия этишни бошлади.
Унга кўра, айни пайтда асосий фаворит сифатида «Манчестер Сити» собиқ бош мураббийи Хосеп Гвардиола кўрилмоқда.
Қайд этиш лозим, Томас Тухел бошчилигидаги Англия миллий жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионати яримфинал босқичида Аргентинага 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Англияликлар учрашувнинг 85-дақиқасигача 1:0 ҳисобида олдинда бораётганди.
Англия миллий жамоаси бош мураббийлиги учун асосий даъвогарлар учлигига Эдди Ҳау ва Ли Карсли ҳам киритилган.
Англия миллий жамоасининг кейинги бош мураббийи бўлишга асосий номзодлар:
1. Пеп Гвардиола;
2. Эдди Хау;
3. Ли Карсли;
4. Маурисио Почеттино;
5. Фрэнк Лэмпард.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади