Жаҳон чемпионатига 2 ойдан камроқ вақт қолганида Саудия Арабистони миллий жамоасида бош мураббий ўзгарди.
Мамлакат футбол федерацияси Георгиос Донис билан шартнома имзолади. Грециялик 56 ёшли мураббий билан келишув 2027 йил июлгача мўлжалланган.
Жамоани мундиалга олиб чиққан франциялик мутахассис Эрве Ренар билан битим эса бекор қилинди.
Донис АЕК, «Панатинаикос», ПАОК, «Ал Фотиҳ» клубларида ишлаган. Миллий жамоа бош мураббийлигига эса Саудия Пролигасида 11-ўринни эгаллаб турганн «Ал Халиж» жамоасидан таклиф этилди.
ЖЧ-2026да Саудия Арабистони Испания, Кабо-Верде ва Уругвай билан Н гуруҳидан жой олган.