Live
1
Ўзбек

Гарсия: «Белгия энди олти йил FIFA рейтингини бошқарган мамлакат эмас. ЖЧда аутсайдермиз»

Футбол
4 июн, 22:54
Руди бўлажак мундиал олдидан ўз фикрларини билдирди.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Гарсия: «Белгия энди олти йил FIFA рейтингини бошқарган мамлакат эмас. ЖЧда аутсайдермиз»
Фото: Getty Images

Белгия миллий жамоаси бош мураббийи Руди Гарсия бўлажак Жаҳон чемпионати олдидан ўз фикрларини билдирди.

«Аввало, биз гуруҳ босқичидан ўтишни истаймиз. Бу 2022 йилга нисбатан яхшиланиш бўларди, кейин эса кўрамиз.

Ҳаммаси биз дуч келадиган рақибларга боғлиқ бўлади. Лекин асосийси — Ню-Йорккачa курашдан чиқиб кетмаслик. Биз энди олти йил FIFA рейтингини бошқарган мамлакат эмасмиз. Биз аутсайдермиз ва бу нормал ҳолат. Мураббий сифатида бундай вазиятларга ўрганиб қолганман», — дея Руди Гарсиянинг сўзларидан иқтибос келтиради Football Italia.

Эслатиб ўтамиз, Белгия ниллий жамоаси Миср, Эрон ва Янги Зеландия билан биргаликда G гуруҳидан ўрин олди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Белгия Белгия
Бугунги янгиликлар