Бугун
7
Ўзбек

Гана 5-бор жаҳон чемпионатига чиқди

Футбол
12 октябр, 17:00
2026 йилги мундиалнинг 21-иштирокчиси аниқ бўлди.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Гана 5-бор жаҳон чемпионатига чиқди
Foto: Getty Images
12.10.2025 FT ЖЧ. Саралаш. Африка Гана Гана 1 : 0 Коморлар Коморлар

Жаҳон чемпионатининг 21-иштирокчиси маълум бўлди.

Африка қитъасида 2026 филги мундиал саралашининг гуруҳ босқичи сўнгги турида Гана (25) Қуддуснинг голи эвазига Қамар оролларини мағлубиятга учратиб, Мадагаскар (19) ва Малини (18) ортда қолдирган ҳолда 1-ўринни эгаллади.

Натижада Гана 5-бор мундиалда қатнашадиган бўлди. Жамоа 2006 йилги жаҳон чемпионатида дебют қилган ва шундан бери фақат 2018 йилги турнирни ўтказиб юборди.

Гананинг мундиллардаги энг яхши натижаси 2010 йилга тўғри келади — 1/4 финал.

Эслатиб ўтамиз, бунгача АҚШ, Канада, Мексика, Япония, Янги Зеландия, Эрон, Аргентина, Ўзбекистон, Жанубий Корея, Иордания, Австралия, Бразилия, Эквадор, Уругвай, Колумбия, Парагвай, Марокаш, Тунис, Миср ва Жазоир ЖЧ-2026 йўлланмасини ҳал қилганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Гана Гана
  • Коморлар Коморлар
  • ЖЧ. Саралаш. Африка ЖЧ. Саралаш. Африка
Бугунги янгиликлар