Live
7
Ўзбек

«Фиорентина» А Серияда кетма-кет учинчи ўйинда мағлуб бўлиб, жадвалда 20-ўринни банд этиб турибди

Футбол
5 сентябр, 13:10
Флоренция жамоаси яна омадсизликка юз тутди.
«Фиорентина» А Серияда кетма-кет учинчи ўйинда мағлуб бўлиб, жадвалда 20-ўринни банд этиб турибди
Фото: Gettyimages

«Фиорентина» А Сериянинг навбатдаги тур баҳсида «Торино»ни ўз майдонида қабул қилди.

Фабио Гроссо шогирдлари ўйиндан аввал ушбу жуфтликда фаворит сифатида кўрилаётган эди, бироқ амалда барчаси бошқача бўлиб чиқди. Биринчи бўлимда тўп назорати бўйича устунликка эга бўлган бўлса-да, мезбонлар гол ура олишмади.

«Фиорентина» 47-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди. Шунга қарамай, «Торино» иккинчи бўлим давомида ўйин тақдирини буткул ўзгартириб, Роландо Мандрагора ва Че Адамснинг голлари эвазига ғалабани қўлга киритди.

«Торино» А Сериянинг янги мавсумида биринчи ғалабасини қўлга киритиб, қадрли 3 очко жамғарди. «Фиорентина» эса Италия чемпионати 2026/27-йилги мавсумида кетма-кет учинчи учрашувда мағлуб бўлиб, 20-ўринни банд этиб турибди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Фиорентина Фиорентина
Бугунги янгиликлар