Бугун
8
Ўзбек

Фермин Лопес ЖЧ-2026ни ўтказиб юборади

Футбол
18 май, 08:19
Испаниялик футболчи жароҳати сабаб мундиалда иштирок этмаслиги маълум қилинди.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Фермин Лопес ЖЧ-2026ни ўтказиб юборади
Фото: Getty Images

«Барселона» яримҳимоячиси Фермин Лопес ЖЧ-2026ни ўтказиб юборади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.

Испаниялик 23 ёшли футболчи Ла Лига 37-турида «Бетис»га қарши баҳсда жароҳат олиб, танаффус вақтида захирага олинганди.

Тиббий кўрикларга кўра, футболчининг ўнг оёқ бешинчи кафт усти суяги сингани аниқланган. Тез орада Лопес жарроҳлик амалиётини ўтказади.

Дастлабки тахминларга кўра, Фермин камида икки ойга яқин муддатни майдондан ташқарида ўтказишга мажбур бўлади.

Испания миллий жамоаси эса яқин орада мундиал учун якуний рўйхатни эълон қилади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар