Бугун
1
Ўзбек

Нидерландия футбол федерациясига ҳеч қандай маблағ тўланмайди - ЎФА

Футбол
19 май, 09:23
ЎФА ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар бўйича муносабат билдирди.
Нидерландия футбол федерациясига ҳеч қандай маблағ тўланмайди - ЎФА
Фото: ЎФА

Ўзбекистон миллий жамоаси 8 июн куни АҚШнинг Ню-Йорк шаҳрида Нидерландияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Ижтимоий тармоқларда ушбу беллашув учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан Нидерландия миллий жамоасига 300 минг доллар миқдорида маблағ тўланиши ҳақида асоссиз хабарлар тарқалганди. ЎФА ушбу хабарлар юзасидан расмий маълумот берди.

«Ўзбекистон футбол ассоциацияси ушбу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилади. Мазкур ўртоқлик учрашуви учун Нидерландия футбол федерациясига ҳеч қандай маблағ тўланмайди.

Учрашувни ташкил этиш билан боғлиқ стадион ижараси, хавфсизлик, трансляция ҳамда бошқа ташкилий харажатлар эса томонлар ўртасидаги келишувга мувофиқ тенг тақсимланади. Шунингдек, Ўзбекистон футбол ассоциацияси халқаро ўртоқлик ўйинларини ташкил этишда ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва амалдаги халқаро тартиблар асосида иш олиб боради.

Шу муносабат билан мухлислар, оммавий ахборот воситалари ҳамда жамоатчилик вакилларидан ёлғон ахборотларга ишонмасликларини сўраймиз», — дейилади ЎФА хабарида.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Нидерландия Нидерландия
Бугунги янгиликлар