Бугун
1
Ўзбек

Эмери: «Бу биз учун сўнгги имконият эмас»

Футбол
7 май, 04:16
«Астон Вилла» мураббийи Европа лигаси яримфинал жавоб баҳси олдидан жамоа руҳиятига баҳо берди.
Эмери: «Бу биз учун сўнгги имконият эмас»
Foto: Getty Images
07.05.2026 FT Европа лигаси Астон Вилла Астон Вилла 4 : 0 Ноттингем Форест Ноттингем Форест

«Астон Вилла» бош мураббийи Унаи Эмери Европа лигаси яримфиналида «Ноттингҳэм Форест»га қарши жавоб баҳси олдидан фикр билдирди.

«Бизда ҳозир ёки келажак учун янги мақсадлар қўйиш имконияти бор. Бугун биз ёки бошқалар учун сўнгги имконият деб ўйламайман. Футболчилар жараёндан завқланмоқда. Улар футболнинг қийинчиликларини тушунади, аммо сўнгги уч йил ичида «Астон Вилла»да бошдан кечираётган давримиз билан фахрланишимиз мумкин. Албатта, биз ҳануз жуда талабчанмиз ва ҳар бир ишда изчил ҳаракат қиламиз. Бу натижа бизнинг фикрлашимизни ёки ривожланиш жараёнимизни ўзгартирмайди», — деди Эмери матбуот анжуманида.

Маълумот учун, яримфиналнинг илк баҳсида «Ноттингҳэм Форест» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Жавоб ўйини 7 май куни бўлиб ўтади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Астон Вилла Астон Вилла
  • Ноттингем Форест Ноттингем Форест
  • Европа лигаси Европа лигаси
Бугунги янгиликлар