Европа Конференциялар лигаси 4-турида «Аталанта» меҳмонда «Борац» билан беллашди. Босниядаги баҳсда бергамоликлар суперкамбэк эвазига ғалаба қозонди.
Учрашувда ҳисобни 22-дақиқада «Борац» футболчиси Лука Юричич очди. 29-дақиқада эса Матей Декет мезбонларнинг устунлигини янада оширди — 2:0. 75-дақиқада Абель Паскуаль қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Орадан 13 дақиқа ўтиб, Себастян Эррера ҳам майдондан четлатилди.
86-дақиқада Крстович ҳисобдаги фарқни қисқартирди. 90-дақиқада Колашинац мувозанатни тиклади, қўшимча вақтнинг 3-дақиқасида эса Заппакоста ғалаба голига муаллифлик қилди.
Бу натижадан сўнг Сарри жамоаси 7 очко билан 14-ўринда. «Борай» 3 очко тўплаб 26-поғонада.
ЕКЛ. 4-тур
Борац – Аталанта 2:3
Голлар: Юричич 22, Декет 29 – Крстович 86, Колашинац 90, Заппакоста 90+3.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади