Live
2
Ўзбек

ЕЧЛда йил ўйини. 9 та гол урилган «супер отишма»да «ПСЖ» «Бавария»ни мағлуб этди (видеошарҳ)

Футбол
28 апрел, 17:00
Париждаги яримфиналда ҳоккейча ҳисоб қайд этилди. Гўзал «спектакл»нинг иккинчи қисми 6 май куни Мюнхенда бўлади.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
ЕЧЛда йил ўйини. 9 та гол урилган «супер отишма»да «ПСЖ» «Бавария»ни мағлуб этди (видеошарҳ)
Foto: Getty Images
28.04.2026 FT Чемпионлар лигаси ПСЖ ПСЖ 5 : 4 Бавария Бавария

Европа Чемпионлар Лигасида яримфинал супер ўйин билан бошланди.

Париждаги яримфиналнинг биринчи ўйинида турнирнинг амалдаги чемпиони «ПСЖ» Германиянинг тенгсиз клуби «Бавария» билан голлар шоуси уюштириб, бир тўп фарқида ғалаба қозонди.

Эҳтимолий йил ўйинида 9 та гол урилди. Мезбонлардан Хвича ва Дембеле дублга эришди, меҳмонлар ҳужумидаги Кейн-Олисе-Диас триоси ҳам ўзини кўрсатди.

Жавоб баҳси 6 май куни Мюнхенда ўтказилади.

Маълумот ўрнида, иккинчи яримфиналда 29 апрел куни «Атлетико» Мадридда «Арсенал» билан ўйнайди.

ЕЧЛ. Яримфинал
Биринчи ўйин
ПСЖ — Бавария 5:4
28 апрел, «Парк де Пренс»
Голлар: Кварацхелия (24, 56), Невеш (33), Дембеле (45+5 пеналти, 58) — Кейн (17, пеналти), Олисе (41), Упамекано (65), Диас (68).
ПСЖ — Сафонов, Ҳакими, Маркинос, Пачо, Мендеш (Эрнандес, 84), Витиня, Невеш, Заир-Эмери (Руис, 64), Дуэ (Барколя, 70), Кварацхелия (Маюлу, 84), Дембеле.
Бавария — Нойер, Упамекано, Та, Дэвис (Лаймер, 46), Станишич, Киммих, Павлович (Жексон, 90+3), Мусиала (Горетцка, 80), Диас, Олисе, Кейн.
Огоҳлантиришлар: Маркинос (12), Руис (77), Ҳакими (80).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
  • Бавария Бавария
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар