Чемпионлар Лигаси яримфинал босқичининг илк ўйинлари бўлиб ўтди.
«ПСЖ» ўз майдонида «Бавария»ни 5:4 ҳисобида мағлуб этди, «Атлетико» ва «Арсенал» қарама-қаршилигида эса ғолиб аниқланмади — 1:1.
Opta суперкомпютерининг янгиланган ҳисоб-китобларига кўра, ҳозирги вазиятда турнир фаворити «Арсенал» бўлиб турибди — чемпионлик эҳтимоли 39 фоиз. 2-ўринда қарийб 31 фоизлик кўрсаткич билан «ПСЖ», 3-поғонада эса «Бавария» қайд этилган (22 фоиз). Совринни қўлга киритиш имконияти энг паст жамоа ҳозирча «Атлетико» бўлиб турибди (8 фоиздан кам кўрсаткич).
Маълумот ўрнида, жавоб ўйинлари 5 ва 6 май кунлари мос равишда Лондон ва Мюнхен шаҳарларида бўлиб ўтади. Финал эса 30 май куни Будапештда ўтказилади.