Жанлуижи Доннарумма «Манчестер Сити» билан шартнома имзолади.
Италиялик 26 ёшли кипер «шаҳарликлар» билан 2030 йилга қадар битим тузди.
«ПСЖ» унинг трансферидан 35 миллион евро ишлаб олади. Шунингдек, қўшимча бонуслар ҳам қўшилиши мумкин.
Доннарумма «ПСЖ» сафида тўрт мавсум тўп тепди. Бу вақт давомида Париж клуби билан 10та соврин, жумладан, ўтган мавсумда Чемпионлар лигаси ва 4 маротаба Франция чемпионига айланди.
Аввалроқ «Манчестер Сити» дарвозабони Эдерсон «Фенербаҳче»га йўл олгани хабар қилинганди.