Live
2
Ўзбек

«Фенербаҳче» Эдерсоннинг трансферини эълон қилди

Футбол
2 сентябр, 03:39
У аллақачон Истанбулга етиб борган.
«Фенербаҳче» Эдерсоннинг трансферини эълон қилди
Фото: Getty Images

«Фенербаҳче» клуби Эдерсоннинг трансферини эълон қилди.

Бразилиялик 32 ёшли кипер Туркия клуби билан 3 йиллик шартнома имзолайди. Шунингдек, келишувга кўра, томонлар келишув муддатини бир йилга узайтириши мумкин.

Эдерсон трансферни якунлаш учун аллақачон Истанбулга етиб борган.

Қайд этилишича, у «Фенербаҳче»да йилига 11 миллион евро атрофида маош олади.

Футболчининг трансфер қиймати 13-14 миллион еврони ташкил этиши хабар қилинганди.

Эдерсон 2017 йилдан бери «Манчестер Сити»да тўп тепиб келмоқда. Шу кунга қадар у «шаҳарликлар» сафида 327та учрашувда майдонга тушган.

Аввалроқ «Галатасарой» «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Илкай Гундўған билан шартнома имзолашга яқин эканлиги хабар қилинганди.

Бугунги янгиликлар