Дик Адвокат яна Кюрасао миллий жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда Кюрасао футбол федерацияси хабар берди.
78 ёшли мутахассис феврал ойида қизининг соғлиғидаги жиддий муаммолар туфайли миллий жамоани тарк этган эди.
Унинг ўрнига Фред Рюттен бош мураббий этиб тайинланганди. 11 май куни у вазифасидан озод этилганди.
FFK президенти Гилберт Мартинанинг сўзларига кўра, Адвокатнинг қайтиши аввалдан режалаштирилмаган — унинг номзоди фақат Рюттен истеъфога чиққанидан кейин муҳокама қилина бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, Кюрасао миллий жамоаси гуруҳ босқичида Германия, Эквадор ва Кот-д'Ивуар билан куч синашади.