Роберто Де Зербининг «Тоттенҳэм» бош мураббийи этиб тайинланиши келишиб олинди. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, мутахассис билан 5 йиллик шартнома имзоланиши кутилмоқда.
Италиялик мураббий аввалроқ Англия Премер-лигасида «Брайтон»ни бошқарган. Унинг сўнгги иш жойи Франциянинг «Марсел» клуби бўлиб, у 2026 йил февраль ойида жамоани тарк этган. Шунингдек, Де Зерби «Шахтёр», «Сассуоло», «Беневенто» ва «Палермо»да ҳам фаолият олиб борган.
Эслатиб ўтамиз, 29 март куни «Тоттенҳэм» Игор Тудор билан хайрлашган эди. Хорватиялик мутахассис 14 февралда жамоа бошқарувига келганди ва 2025/2026 йилги мавсумда клубни бошқарган учинчи мураббийга айланди. Ундан аввал «Тоттенҳэм» Томас Франк ва Анге Постекоглу билан ҳам ҳамкорликни якунлаган.