«Барселона» яримҳимоячиси Франки де Йoнг жамоанинг сўнгги машғулотларидан бирида жароҳат олди. АS нашри хабарига кўра, дастлабки текширув футболчида сон мушагининг икки бошли қисмида узилиш борлигини кўрсатган.
Манбага кўра, 28 ёшли футболчининг тикланиш жараёни камида бир ой давом этиши мумкин.
Ушбу мавсум де Йoнг барча турнирлар доирасида 31 баҳсда майдонга тушиб, 1 гол ва 7 ассист қайд этган. Футболчининг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзига қадар амал қилади. Тransfermarkt портали унинг бозор қийматини 45 миллион еврога баҳоламоқда.