Катта эҳтимол билан бу Хорватия футболи афсонаси, яримҳимоячи Лука Модрич учун сўнгги мундиал эди. Жамоа устози Златко Далич мусобақа бундай якунланганидан афсусда эканлигини маълум қилди.
«Лука Модрич учун сўнгги жаҳон чемпионати бу тарзда якунланганидан қаттиқ афсусдаман. Жуда ҳам аламли мағлубият. Ва у бу сафар ҳам майдондаги энг яхшилардан бири бўлганди», - дея Далич сўзларидан иқтибос келтиради pianetamilan.it.
Эслатиб ўтамиз, Лука Модрич 40 ёшда ва ўтган мавсумни Италиянинг «Милан» клуби сафида ўтказди.