Чемпионатнинг 36-турда «Ливерпул»га қарши ўйинда лондонликлар учрашувнинг 6-дақиқасида гол ўтказиб юборди. Натижада «Челси» Англия Премер-Лигасидаги ўйинларда гол ўтказиб юбориш сериясини 14 та ўйингача узайтирди.
Бундай ҳолат клуб учун сўнгги 33 йилдаги энг ёмон серия ҳисобланади. «Челси»нинг 1991 йилда Англия олий дивизионидаги серияси 17 ўйиндан иборат бўлган эди.
Маълумот учун, «аристократлар»нниг чемпионатдаги охирги «қуруқ» ўйини 17 январда «Брентфорд»га қарши баҳсда (2:0) қайд этилган эди.